Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июн, 2026   |   12 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:52
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
27 Июн, 2026, 12 Муҳаррам, 1448
Мақолалар

Йўқ!

09.02.2026   11442   1 min.
Йўқ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Умрингизни беҳуда муҳаббат интиқоми ва яхшилиги йўқ жанжалларга сарф қилманг.

Саломатлигингиз, бахтингиз, уйқу ва фароғатингиз эвазига мол-мулк йиғишга интилманг.

Вақтингизни инсонларнинг хатоларини қидириш ва уларни ғийбат қилиш билан ўтказиб, ўзингизни унутиб қўйманг.

Нафс роҳатлари ва у хоҳлаган барча нарсани беришга шўнғиб кетманг.

Бекорчилар билан вақтингизни ўтказиб, беҳуда ишларга қимматли умр неъматини сарфлаб юборманг.

Баданингиз бадбўй бўлишига, уйингиз тартибсиз қолишига йўл қўйманг.

Ҳаром ичимликлар, тамаки ва турли хил ёмон нарсалардан бутунлай узоқлашинг.

Ўтиб кетган кўнгилсизлик ва мусибатлар ҳамда содир бўлган хатоларни эсламанг.

Охиратингиз, у учун амал қилиш ва у кун келишини асло унутманг.

Мол-мулкингизни ҳаром амаллар, бекорчи ишлар ва ибодатда камчиликларга олиб борадиган нарсаларга сарф қилманг.
 

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Тежамкор қашшоқ бўлмайди

26.06.2026   2455   1 min.
Тежамкор қашшоқ бўлмайди

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқ бўлмайди", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).