frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Йўқ!

09.02.2026   13322   1 min.
Йўқ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Умрингизни беҳуда муҳаббат интиқоми ва яхшилиги йўқ жанжалларга сарф қилманг.

Саломатлигингиз, бахтингиз, уйқу ва фароғатингиз эвазига мол-мулк йиғишга интилманг.

Вақтингизни инсонларнинг хатоларини қидириш ва уларни ғийбат қилиш билан ўтказиб, ўзингизни унутиб қўйманг.

Нафс роҳатлари ва у хоҳлаган барча нарсани беришга шўнғиб кетманг.

Бекорчилар билан вақтингизни ўтказиб, беҳуда ишларга қимматли умр неъматини сарфлаб юборманг.

Баданингиз бадбўй бўлишига, уйингиз тартибсиз қолишига йўл қўйманг.

Ҳаром ичимликлар, тамаки ва турли хил ёмон нарсалардан бутунлай узоқлашинг.

Ўтиб кетган кўнгилсизлик ва мусибатлар ҳамда содир бўлган хатоларни эсламанг.

Охиратингиз, у учун амал қилиш ва у кун келишини асло унутманг.

Мол-мулкингизни ҳаром амаллар, бекорчи ишлар ва ибодатда камчиликларга олиб борадиган нарсаларга сарф қилманг.
 

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қайта қурилаётган масжидлар кўздан кечирилди

25.09.2026   70363   1 min.
Қайта қурилаётган масжидлар кўздан кечирилди

Хайрли иш бошланганда, дейлик, бирор иморат қуришга киришилганда "Ҳорманг" дейиш – халқимизга хос қадим қадрият. Ана шу қадрият бугун янада сайқал топиб, эзгу анъанага айланди.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов ҳамда бош имом ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов Бўстонлиқ туманида  қурилиши давом этаётган «Имоми Аъзам», «Дониёр ибн Озод», «Хўжахонтўра», «Сари Қангли», «Қумурсқа ота», «Қоравой ота», «Жомбой», «Масат ота», «Сайитбой ўғли Вали Халфа» ва «Ҳумсон» жоме масжидлари биноларини кўздан кечирди.

Шу билан бирга, мазкур масжидлар маъмуриятига, усталарга, қурувчиларга ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бердилар ҳамда хайрли дуолар қилдилар.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишиши насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари