Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Феврал, 2026   |   22 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:25
Пешин
12:42
Аср
16:08
Шом
17:54
Хуфтон
19:08
Bismillah
10 Феврал, 2026, 22 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)

09.02.2026   2666   1 min.
Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)

#xabar #musobaqa
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактаби  спорт залларида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаларининг республика босқичига расман старт берилди.


Мазкур босқичда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган жамоа ва иштирокчилар, уларнинг мураббийлари ва ҳакамлар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерациялари вакиллари ҳамда вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.


Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, ушбу мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани, динимиз спорт билан шуғулланишга чақиришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувлар манфаатли ва баракали ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мусобақалар Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерациялари тасдиқлаган тартиб-қоидалар асосида нимчорак финал, чорак финал, ярим финал ҳамда финал босқичлари кўринишида ўтказилмоқда. Финал учрашувлари эса 10 февраль куни бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда.


Мусобақа янгиликлари ва тафсилотларини каналимиз орқали кузатиб боринг. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа) Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда "Нўғай Эшон бобо" масжидининг янги қурилган биноси очилди

08.02.2026   10039   1 min.
Қорақалпоғистонда

Амударё туманининг Чойкўл  халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари, иймон-эътиқоди ва ўзаро жипслигининг тимсоли сифатида азалдан аҳиллик ва бунёдкорликни шиор қилган овул аҳлининг холис ниятлари ва фидокорона меҳнати меваси ўлароқ "Нўғай Эшон бобо" жоме масжидининг муҳташам янги биноси қад ростлади. Ҳашар йўли билан барпо этилган ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими нафақат ҳудуд аҳли, балки бутун туман жамоатчилиги учун чинакам маънавият байрамига айланди.
 

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Алишер Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Қорақалпоғистон мусулмонлар қозиёти
Матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда Қорақалпоғистонда Қорақалпоғистонда Қорақалпоғистонда Қорақалпоғистонда
Ўзбекистон янгиликлари