Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2026   |   13 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:43
Пешин
12:25
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
26 Август, 2026, 13 Рабиъул аввал, 1448

Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда

11.02.2026   23492   1 min.
Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон номидаги кўмак ва хайрия ишлари маркази ҳадя қилган озиқ-овқат маҳсулотлари юртимизнинг энг чекка ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда.
 

Хусусан, фонднинг Фарғона вилояти филиали ходимлари ва кўнгиллилари анклав ҳудудлар — Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари, Сўх тумани ҳамда Риштон туманининг Чўнғора қишлоғида бўлишди. Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 410 та оилага Рамазон совғалари топширилди.


Аллоҳ ушбу саховат тадбирларида жонбозлик кўрсатаётганлар, хорижий ҳамкорлар ва барча ҳомийлардан рози бўлсин! 

Vaqf.uz

Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда Рамазон туҳфалари чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

14.08.2026   42511   1 min.
Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.

Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.

Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати

Янгиликлар