Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти

23.02.2026   19455   2 min.
Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти

Ҳурматли Президентимизнинг «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғояси асосида Тошкент вилоятида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга ифторлик дастурхонлари ёзиляпти.

 

Бу хайрли ишда диний соҳа ходимлари билан бирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам фаол қатнашяпти.


Чиноз тумани имомлари ташаббуси билан ҳудуддаги 40 та маҳаллада эҳтиёжманд хонадон аҳллари учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.

* * *

Қибрай тумани «Ҳожи Туроб ўғли ҳожи Абдуллоҳ» жоме масжиди имом-хатиби Баҳодир домла Тошкент давлат Аграр университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, Бобур номидаги маҳалла раиси, фаоллар билан биргаликда мазкур маҳаллада яшовчи боқувчисини йўқотган оилага ифторлик қилиб беришди.

* * * 

Паркент тумани «Бешкаппа»  масжиди имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев муҳтож бир оилага ифторлик ташкил қилди.

* * *

Оҳангарон тумани «Санам» маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилага Тошкент вилояти сув таъминоти АЖ масъуллари Оҳангарон туман имомлари билан биргаликда ихчам ва самимий ифторлик дастурхони ёзилди.

* * *

Олмалиқ шаҳар «Ҳилол» масжиди имом ноиби Муртазохон домла Абдуллахонов  «Кўрпасой» маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган хонадон учун ифторлик дастурхони ёзиб, уларнинг кўнглини кўтарди.
Шаҳардаги «Рамазони шариф» масжиди имом ноиби Муҳриддин домла Исмоилов Абдулла Авлоний номидаги маҳаллада яшовчи жисмоний имконияти чекланган фуқарога ҳомийлар кўмагида ифторлик учун зарур маҳсулотларни етказиб берди.

* * *

Қуйи Чирчиқ тумани «Пахтазор» маҳалласида тумандаги 34 та маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд хонадонлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилиб, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳити янада мустаҳкамланди.

* * *

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда туман бош имом-хатиби Фарҳод домла Қорабоев  Оққўрғон тумани «Қўрғонтепа» маҳалласида истиқомат қилувчи II гуруҳ ногирони, боқувчисиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бир фуқарога ифторлик ташкил этишди.

* * *

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул айласин!

Тошкент вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти Эзгу ишда ҳамма бирдай фаоллик кўрсатяпти
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   8494   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари