Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор

25.02.2026   21159   1 min.
Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилди. 
 
Мазкур жараёнда фуқаролар томонидан оилавий муносабатлар, хайрия ишларини ташкил этиш, ижтимоий кўмак ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатлар тингланди. Эллик нафарга яқин мурожаатчининг ҳар бири билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.


Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар тегишли бўлим ва масъул ходимларга йўналтирилди. 


Шу билан бирга, мурожаатчиларга қонунчилик ва амалдаги тартиблар асосида ҳуқуқий ва амалий тавсиялар берилди. Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдорлигини билдирди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор Ҳамюртларимиз қабул жараёнидан миннатдор
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

14.08.2026   45163   1 min.
 35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли  совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.

Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари