Шодлик келмоғидан умидингми уздинг,
Улуғ зот тақдирига қани иймонинг?
Аллоҳнинг йўлида сизга етган барча нарса Унинг изни ила гуноҳларингизга каффорот бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا صلت المرأة خمسها وصامت شهرها وحفظت فرجها وأطاعت زوجها قيل لها ادخلي من أي أبواب الجنة شئت
«Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, фарз рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса унга “жаннат эшикларидан хоҳлаганингдан киравер дейилади”» (Имом ибн Ҳиббон ривояти).
Бу улуғ амалларни бажарсангиз меҳрибон ва раҳмли Зотга йўлиқасиз ҳамда У сизга дунё ва охиратда ёрдам беради.
Шариат белгилаган ўринда тўхтанг. Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари йўлидан юринг. Сиз муслимасиз. Бу эса улуғ шараф, улкан фахрдир. Сиздан бошқалар эса насроний, яҳудий, динсизлик ёки умуман Исломга мухолиф бўлган миллат ва элатларда туғилган. Аммо сизни Аллоҳ муслима қилишни ихтиёр этди. Сизни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изидан борувчилардан қилди ҳамда Оиша, Хадижа ва Фотима розияллоҳу анҳумга эргашганлардан қилди. Сизни беш маҳал намоз ўқишингиз, Рамазон рўзасини тутишингиз ва ҳар томонлама иффатингизни сақлашингиз ёқимли эмас-ми? Аллоҳни Робб, Исломни дин ва Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар деб билишингиз энг қадрли неъмат, бахтингиз эмас-ми?!
Шуъла: Сизнинг динингиз олтинингиз, ахлоқингиз безагингиз ва одобингиз эса мол-мулкингиздир.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Рўзадорлар учун дарслар" китобидан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Имом Байҳақий “Шуъабул иймон” номли китобида келтиради: “Пайғамбарлардан бирлари Аллоҳ таолога заифликдан шикоят қилдилар. Шунда У зот тухум ейишни буюрди”.
Тухум – бироз совуқликка мойил, мўътадил. Тухумни истеъмол қилиш ва суртиб ишлатиш кони фойда. Уни чала пишириб, сариғи еб юрилса, юракни қувватлантиради.
Тухумнинг сариғини асалга қўшиб суртилса, юздаги доғларни кетказади, оқи суркалса, қуёш нури у юзга таъсир қилмайди.
Тухум сариғини ортиқча ейиш меъдага зарар қилади. Буйракда тош, терида оқ ва сепкилли доғлар пайдо қилади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли