Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Апрел, 2026   |   20 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:32
Қуёш
05:54
Пешин
12:30
Аср
17:02
Шом
19:00
Хуфтон
20:16
Bismillah
09 Апрел, 2026, 20 Шаввол, 1447

Тинчлик дуоси

04.03.2026   9247   1 min.
Тинчлик дуоси

Ўқилиши: “Роббижъал ҳаазаа баладан ааминан варзуқ аҳлаҳуу минаç çамарооти ман аамана минҳум биллааҳи ва йавмил аахир”.

Маъноси: “Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин” (Бақара сураси, 126-оят)

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Энг хатарли касаллик қайси?

27.01.2026   6069   1 min.
Энг хатарли касаллик қайси?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри,  Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади. Агар унда саратон касали бўлса, ёки юрак хасталиги бўлса, ёки жигар циррози бўлса, ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.
Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир. Аллоҳ таоло айтади: “Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205- оят).

Мақолалар