Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Апрел, 2026   |   4 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:08
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:14
Хуфтон
20:33
Bismillah
22 Апрел, 2026, 4 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда

10.03.2026   11066   2 min.
Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда

Хориждаги элчихона ва консуллик идоралари томонидан чет элдаги ватандошлар иштирокида муқаддас Рамазон ойи муносабати билан кўплаб саховат тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Меҳр-шафқат, бағрикенглик ва саховат ойи доирасида ўтказилаётган мазкур маънавий-маърифий учрашувлар ва ифторликлар хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларга миллий-диний қадриятларни етказиш мақсадида ташкил этиляпти.


“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган хайрли тадбирлар хорижда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва доимий яшаб келаётган юртдошларни бир даврага бирлаштириш имконини бермоқда.


Учрашувларда ватандошларимизга Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ислом дини арконлари, муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш каби масалаларда кенг тушунча берилмоқда.


Маданий-маърифий тадбирларда давлатимиз томонидан юборилган диний уламолар ҳам қатнашиб, ҳамюртларимизга ислом динининг ҳақиқат, эзгулик, адолат, хайрихоҳлик, бағрикенглик борасидаги аҳамияти, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз, диний маълумотлардан фойдаланиш манбалари, ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик каби масалаларда фикр юритмоқда.


Бугунги кунгача, Токио, Лондон, Доҳа, Жидда, Чонгжу, Вашингтон, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Филадельфия, Анқара, Истанбул, Чанқай, Карабюк, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Кемерово, Екатеринбург, Владивосток, Хабаровск, Калининград, Ростов-Дон, Иркутск, Қоҳира, Прага, Куала-Лумпур, Боку каби йирик шаҳарларда ифторлик тадбирлари юқори даражада ташкил этилди.


Чет элдаги элчихона ва консуллик идоралари Рамазон ҳайити байрамигача яна кўплаб шаҳарларда миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ватандошлар иштирокида ана шундай учрашув ва ифторликлар ўтказишни режа қилган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокидаги ифторликлар географияси кенгаймоқда
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Алданиб қолманг

22.04.2026   577   1 min.
Алданиб қолманг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло катта гуноҳларни мағфират қилади, ноумид бўлманглар. Аммо, кичик гуноҳлар сабаб азоблайди, алданиб қолманглар" (Ибн Баттолнинг Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ" асарига ёзган шарҳидан).
 

Даврон НУРМУҲАММАД
 

Мақолалар