Рамазон — меҳр-мурувват, саховат ва шукроналик ойи. Бу муборак кунларда “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси асосида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш хайрли анъанага айланган.
2026 йил 6 март куни Наманган вилояти ҳудудларида кам таъминланган оилалар учун ифторликлар ташкил этилди.
Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Тўрақўрғон тумани Чуст кўприк маҳалласида истиқомат қилувчи, нуринийси бор оила Абдусаттаров Мухторхон хожи отани хонадонида бўлишди. Мазкур хонадонда ифторлик дастурхони ёзилиб, оила аъзоларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам хайрли тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.
Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.
Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати