Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Март, 2026   |   27 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:15
Қуёш
06:34
Пешин
12:37
Аср
16:43
Шом
18:34
Хуфтон
19:46
Bismillah
16 Март, 2026, 27 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда

12.03.2026   11883   1 min.
Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда

#xabar #ramazo #vatandoshlar #iftorlik
Муборак Рамазон ойи муносабати билан дунёнинг турли давлатларида яшаб меҳнат қилаётган ватандошлар иштирокида юртимиздан борган уламолар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, ифторлик дастурхонлари ҳамда таровеҳ намозлари давом этмоқда.
 

Россиянинг Москва шаҳрида “Ўзбекистон куни” доирасида ифторлик дастурхони ёзилиб, унга 500 нафарга яқин ватандошлар таклиф этилди. Тадбирда Рамазон ойининг фазилатлари, биродарлик, меҳр-мурувват ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятлар ҳақида маъруза қилинди.


АҚШнинг Орландо шаҳридаги Имом Бухорий марказида ҳам навбатдаги суҳбат ўтказилиб, таровеҳ намози адо этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Маърифий суҳбат давомида тарбиянинг аҳамияти ва бошқа мавзуларда савол-жавоблар бўлиб ўтди.


Финландиянинг Ҳелсинки шаҳридаги Ўзбек маданияти марказида ҳам ватандошлар учун ана шундай тадбирлар ташкил этилди. Унда ватандошларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, “Аёллар – Аллоҳнинг омонати”, “Ватан саждагоҳ каби улуғдир” каби мавзуларда маърузалар қилинди. Тадбирда 160 нафарга яқин ватандошимиз қатнашди.


Шунингдек, Жанубий Кореянинг Геонгсан шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидида ватандошлар иштирокида таровеҳ намози адо этилди. Унда асосан талабалардан иборат 150 нафарга яқин намозхон иштирок этди. Намоздан сўнг “Рамазон – саховат ойи” мавзусида суҳбат ташкил этилди.


Бундай хайрли тадбирлар хориждаги юртдошларда она Ватанга муҳаббатни янада ошириш, улар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш, миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда Хориждаги ватандошлар иштирокида Рамазон тадбирлари давом этмоқда
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

16.03.2026   1213   1 min.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.me/Press_Secretary_Uz/7126

Ўзбекистон янгиликлари