Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди

25.03.2026   17337   1 min.
Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқотларни изчил ташкил этиш орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилишда самарали тизим йўлга қўйилган. 


Жорий йилнинг 25 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов томонидан ўтказилган навбатдаги қабул ҳам ана шу эзгу ишларнинг изчил давоми бўлди. Унда мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг масаласи алоҳида диққат билан тингланиб, ечимлари юзасидан чоралар кўрилди. 


Қабул давомида оилавий муносабатлар, ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш, шунингдек, масжидлар фаолиятига оид саволлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, моддий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатилди. 


Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг дарду ташвишларига бефарқ бўлмасликни намоён этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди Мурожаатлар тингланиб, ижобий ечимлар берилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026   3213   1 min.
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:

– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;

– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;

– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.

Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Анжуман давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари