Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом оламида улуғ зиёратгоҳ ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Имом Бухорий мажмуасининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, бу маскан ислом маърифатини ёйиш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим роль ўйнаши ҳақида баён қилган.
Яқинда мажмуада илк ҳайит намози адо этилди. Бу воқеа мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлди. Намозга минглаб намозхонлар ташриф буюришди.
Ушбу кўрсатувда Имом Бухорий мажмуасининг аҳамияти ва уламоларимиз томонидан эътироф этилиши ёритилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу кунларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги "Қози Облаёрбек" жоме масжидини янги қурилган таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, масжид имом-хатиби Дилмурод домла Қўшақов бошчилигидаги ходимлар ва жамоат аҳли ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Зайниддин домла масжид аҳлини замонавий таҳоратхона билан табриклаб, Ҳақ таолонинг байти ободлигига ҳисса қўшишнинг ажру мукофоти ҳақида сўзлаш баробарида саховатпеша инсонлар, усталар ва ҳашарларда фаол қатнашган кишилар ҳаққига хайрли дуолар қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати