Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2026   |   7 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2026, 7 Зулҳижжа, 1447
Видеолар

Имом Бухорий мажмуаси: Уламолар эҳтироми ва илк ҳайит намози

26.03.2026   19942   1 min.

Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом оламида улуғ зиёратгоҳ ҳисобланади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Имом Бухорий мажмуасининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, бу маскан ислом маърифатини ёйиш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим роль ўйнаши ҳақида баён қилган.

Яқинда мажмуада илк ҳайит намози адо этилди. Бу воқеа мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлди. Намозга минглаб намозхонлар ташриф буюришди.

Ушбу кўрсатувда Имом Бухорий мажмуасининг аҳамияти ва уламоларимиз томонидан эътироф этилиши ёритилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди

25.05.2026   569   1 min.
Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида меҳр-мурувват, хайрия ва саховат тадбирлари кенг кўламда ташкил этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вакиллари жойларда бўлиб, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олмоқда ҳамда уларнинг кўнгилларини кўтаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

 

Шундай хайрли тадбирлардан бири Бухоро вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали раҳбари, Бухоро шаҳридаги “Моҳитобон” масжиди имом-хатиби Азизбек домла Ашуров бошчилигида ҳудуддаги бир қатор эҳтиёжманд хонадонларга байрамона кайфият улашилди.

 

Мурувват тадбири доирасида қуйидаги хайрли ишлар амалга оширилди:

  • Ижтимоий реестрга киритилган 50 та эҳтиёжманд оила вакиллари учун махсус эҳсон дастурхони ёзилиб, уларга байрам совғалари топширилди.

  • Ҳудудда истиқомат қилувчи кўмакка муҳтож оилаларнинг яшаш жойларига бевосита ташриф буюрилиб, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ози-овқат маҳсулотлари тўплами етказиб берилди.

 

Саховат тадбирлари давомида ташкилотчилар хонадон эгаларини яқинлашиб келаётган қутлуғ айём — Қурбон ҳайити билан муборакбод этиб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Бу каби тадбирлар юртимизда инсонийлик, оқибат ва меҳр-мурувват туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди Қурбон ҳайити арафасида саховат тадбирлари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари