Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июл, 2026   |   21 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:56
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:43
Bismillah
06 Июл, 2026, 21 Муҳаррам, 1448
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

26.03.2026   13521   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти Асака тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди имом хатиби Муҳаммадсобир домла Иминовнинг волидаи меҳрибонлари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. 
 

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, Уламолар кенгаши аъзолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Муҳаммадсобир домла Иминовга ҳамдардлик билдиради. 


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг». 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Мавзу: ОТА-ОНА РОЗИЛИГИ – АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИДИР

06.07.2026   1636   1 min.

Собиржон домла Рустамов  –  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Хувайдо” жоме масжиди имом-хатиби

ВИДЕО