frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

26.03.2026   14282   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти Асака тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди имом хатиби Муҳаммадсобир домла Иминовнинг волидаи меҳрибонлари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. 
 

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, Уламолар кенгаши аъзолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Муҳаммадсобир домла Иминовга ҳамдардлик билдиради. 


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг». 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразмда янги ўқув йили олдидан хайрия тадбири ўтказилди

10.08.2026   25183   1 min.
Хоразмда янги ўқув йили олдидан хайрия тадбири ўтказилди

Бугун, 10 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида хайрли ва саховатпеша тадбир ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла ва саховатпеша ҳомийлар ташаббуси билан боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.


Тадбир доирасида мактаб ёшидаги ўқувчиларга янги ўқув йили учун зарур бўлган мактаб формаси, сумка ва тўлиқ ўқув қуроллари тўпламлари тантанали равишда топширилди.


Маросим якунида юртимиз тинчлиги, хонадонлар файзу баракаси ва хайрли ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига эзгу дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Хоразмда янги ўқув йили олдидан хайрия тадбири ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари