Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Замонавий жоҳилият – 20-аср жоҳилияти – қадимги жоҳилиятдан қолган баъзи бир нарсаларни тирилтиришга кирошмоқда. Инсонларни ризқ борасида қўрқитиш ва уларни болаларини (аборт) олдириш - бундан мақсад болалари улар билан бирга таом ейишларидан қўрқишлари - бунинг яққол мисолидир.
Табук ғазотида оғир аҳволдаги қўшинни таъминлаш пайтида саҳобалар молларини инфоқ қилишда мусобақа қилдилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу молининг ярмини келтирдилар, Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса, молининг ҳаммасини келтирдилар шунда, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Аҳлинг ва фарзандларинга нимани қолдирдинг?" дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Уларга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим!" дедилар.
Юсуф Қаразовий раҳимаҳуллоҳнинг
"Таваккул" китобидан Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ таржимаси
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати