frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Бандам Мендан уялмайди

01.04.2026   13403   1 min.
Бандам Мендан уялмайди

Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми?

Тавротда айтилган: “Гуноҳ қилишдан уялгин, дарҳақиқат, сени жазолашдан Мен ҳам уяламан”.

Шунингдек, яна илоҳий китобларнинг бирида бундай дейилган: “Бандам Менга бўлган муносабатда адолатсиздир: Мен унинг сўраган нарсасини рад қилишга уяламан, ҳолбуки, у итоатсизлик қилганида Мендан уялмайди ҳам”.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳақиқатда Аллоҳ энг ҳаёли, энг саховатлидир. Қачонки бандаси недир сўраб илтижо билан қўл очиб дуо қилса, Аллоҳ бу дуога жавоб қилмасликдан уялади” (Имом Баззор ривояти).

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.
 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

17.09.2026   15317   1 min.
Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Зомин» жоме масжидида диний соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, ҳудуд масжидлари имомлари, отинойилар, «Ҳаж» зиёратчилари ҳамда МФЙ раислари қатнашди.


Учрашувда юрт тинчлигини асраш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, тадбир доирасида амалий саъй-ҳаракатлар ҳам олиб борилди: 
 

  • Имом-хатиблар ва отинойилар маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрдилар.
     

  • Жараёнда жами 112 та хонадон (имом-хатиблар томонидан 83 та, отинойилар томонидан 29 та оила) ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
     

  • Фуқароларга маънавий-маърифий далда берилиб, зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди. 


ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон янгиликлари