Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъзийм”, деб айтдилар" (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Гарчи ҳасадгўйларим қилсам ҳам мен маломат,
Рад этмасман эканлигим уларга уқубат.
Чодирда яшасада муслима бўлган, Роббисига ибодат қиладиган ва беш вақт намозини ўқиб, рўзасини тутадиган аёл баланд қасрлар ва кўплаб хизматкорлар орасида яшайдиган аёлдан бахтлироқдир. Мўмина бўлиб оддий уйда, фақатгина арпа нони ва бир хўплам суви ҳамда у билан Қуръони ва тасбеҳи бўлган аёл мармар уйлару бахмал кўрпалар орасида Роббисини танимайдиган, Мавлосини эсламайдиган ва Пайғамбарига эргашмайдиган аёлдан бахтлироқ яшайди. Шундай экан, сиз бахтнинг ҳақиқий маъносини англанг. У кўпчилик тор доирада тушунгани каби бойликлар, кийимлару таомларда эмас.
Ҳақиқий бахт-саодат бу қалб розилиги, кўнгил роҳати, нафс ҳотиржамлиги, руҳ шодлиги, хулқ-атвор тўғрилиги ва қаноатдир.
Шуъла: Мусулмонга азият берган ёки бандага зулм қилган инсон қандай хотиржам бўлсин?!