1. Жаннатда ёшимиз 30 ёки 33 ёш бўлади (Исо алайҳиссалом ёши каби) ва биз қаримаймиз.
2. Жаннатдаги бўйимиз 60 зироъ бўлади (Одам алайҳиссалом бўйи каби. Бир зироъ тахминан 64 см).
3. Ҳар жума куни қиёфамиз янада гўзаллашиб боради ва бу гўзаллик чексиз равишда ортиб боради.
4. Жаннат аҳли Аллоҳнинг розилигига эришади ва Унинг жамолини кўриш бахтига муяссар бўлади. Бу – жаннатнинг энг улуғ неъматларидан биридир!
5. Жаннат аҳлининг жисмоний сифатларидан: улар “жарад” (яъни, юз ва таналарида ортиқча соч бўлмайди), кўзлари эса сурма суртилгандек гўзал бўлади.
6. Жаннат аҳли саройларда тахтларда ёнбошлаб ўтиради, остида дарёлар оқиб туради. Жаннатда Фирдавсдан бошланувчи кўплаб дарё ва булоқлар мавжуд.
7. Жаннатда инсон истаган барча нарсалар – егулик, ичимлик, ҳайвонлар, турли қушлар бор. Мўмин киши хоҳлаганича лаззат олади.
8. Аёллар эса ёқут ва маржон каби, гўёки яширин дурлардек гўзал бўлади. Уларга абадий ёшлик ва ҳеч қачон кўрилмаган гўзаллик берилади. Бошларида тожлар, кийимлари ипакдан бўлади.
9. Жаннатнинг бинолари олтин ва кумушдан, тупроғи эса мушк ва заъфарондан, тошлари эса дур ва ёқутдан бўлади.
Аллоҳ барчамизни жаннат аҳлидан қилсин
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик шодиёналарига саноқли кунлар қолди. Айём арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам туҳфалари етказиб бериляпти.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида имом-домлалар, ҳомийлар пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" масжидида йиғилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали ҳамда ҳомийлар кўмагида тайёрланган озиқ-овқатлар жамланмаси, ширинликлардан иборат эҳсонлар билан хонадонларга кириб борилди.
Кўнгли ўксик инсонлар байрам туҳфаларини олиб, азиз юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигига яна бир карра амин бўлишди.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати