Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2026   |   18 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:44
Қуёш
05:15
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2026, 18 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

06.04.2026   9965   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази: Имомлар учун маърифий саёҳат ва тажриба майдони

06.05.2026   1817   1 min.
Ислом цивилизацияси маркази: Имомлар учун маърифий саёҳат ва тажриба майдони

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Малака ошириш институти раҳбарияти ва республиканинг турли ҳудудларидан келган имом-хатиблар борди. Ушбу ташриф “Учинчи Ренессанс чорраҳаси” қўшма дастури доирасида ташкил этилган ўқув машғулотларининг муҳим қисмига айланди.


Меҳмонлар учун ташкил этилган махсус экскурсия давомида Марказнинг илмий-тадқиқот йўналишлари ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мутахассислар имом-хатиблар билан диний-маърифий соҳада замонавий таълим усулларини қўллаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди.  


Ташрифнинг энг ҳаяжонли қисми марказ экспозиция заллари билан танишув бўлди. Имом-хатиблар исломдан аввалги даврдан бошлаб, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига оид ноёб қўлёзмалар, археологик топилмалар ва нодир тарихий манбаларни кўздан кечирди. Айниқса, марказдаги замонавий интерактив технологиялар — сунъий интеллект ёрдамида тикланган алломалар сиймоси ва мультимедиявий намойишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Тадбир давомида қадимий тангалар, кулолчилик намуналари ва тарихий ёдгорликлар макетлари орқали халқимизнинг бой тарихи яна бир бор ёдга олинди.

Ташриф якунида меҳмонлар марказ кутубхонасидаги ноёб маънавий хазина билан танишиб, Наманган вилояти бош имом-хатиби биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамовнинг диний ислоҳотлар ва имомларнинг бугунги кундаги масъулияти ҳақидаги фикрларини тинглади.


Мазкур ташриф диний соҳа ходимларининг маърифий дунёқарашини кенгайтириш ва юртимизнинг бой меросини тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ислом цивилизацияси маркази: Имомлар учун маърифий саёҳат ва тажриба майдони Ислом цивилизацияси маркази: Имомлар учун маърифий саёҳат ва тажриба майдони
Ўзбекистон янгиликлари