Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди

09.04.2026   16333   1 min.
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди

Қатарнинг нуфузли «Gulf Times» газетасида Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг маънавий меросига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.


«Амир Темур мероси Ислом цивилизацияси марказида: Учинчи Ренессанснинг интеллектуал асоси» сарлавҳали материалда Марказнинг нафақат минтақа, балки глобал ислом цивилизациясидаги ўрни таҳлил қилинган.


Мақолада асосий урғу Соҳибқирон Амир Темур шахсиятига қаратилган. Таъкидланишича, Темурийлар давридаги илм-фан, маданият ва меъморчилик тараққиёти бугун Ўзбекистонда пойдевори қўйилаётган Учинчи Ренессанс учун асосий маънавий манба бўлиб хизмат қилмоқда.

«Бугун Тошкентда қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази — Амир Темур томонидан асос солинган буюк давлатчилик ва илм-фан анъаналарининг замонавий кўринишидир. Марказ Соҳибқироннинг "Куч — адолатдадир" деган тамойилини интеллектуал салоҳият билан бойитиб, янги давр пойдеворини намоён этмоқда»,– деб ёзади «Gulf Times».


Нашрнинг қайд этишича, Марказ шунчаки муҳташам бино эмас, балки буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур давридаги «олтин давр»ни бугунги инновациялар билан боғловчи стратегик маскандир.


«Gulf Times» таҳлилига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу мажмуа Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги маданий дипломатиясини янги даражага олиб чиқди. Марказнинг улкан гумбази ва ҳар бир нақши Амир Темур даври меъморчилигининг замонавий талқини бўлиб, у илм ва маърифатга интилган аждодлар руҳини акс эттиради. 

Ўзбекисон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


 

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

14.08.2026   25342   1 min.
ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

Президентимиз 2021 йилда "Бугунги Ўзбекистон – бу ҳали том маънодаги, биз орзу қилаётган, интилаётган янги Ўзбекистон эмас" деган эди. Бу иқрор ислоҳотни тайёр ғалаба сифатида кўрсатишдан кўра масъулиятлироқ. Чунки мавжуд камчиликни тан олмаган давлат уни тузатиш учун ҳам чора изламайди.
Бу гал биз назарда тутаётган "йўл" сўзи шунчаки метафора эмас. Гап мамлакатнинг қишлоқ йўлларидан тортиб, халқаро автомагистралигача, темир йўлларидан метрогача, ҳаво қўналғасидан транзит йўлагигача бўлган ҳаракат тизими ҳақида боради. Аниқроғи, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон транспорт тафаккурига олиб кирган энг муҳим янгилик – йўлни алоҳида қурилиш объекти эмас, инсон, иқтисодиёт ва давлатни ҳаракатга келтирадиган яхлит тизим сифатида кўра бошлагани ҳақида.


Газетани юклаб олиш

Абдулҳамид Мухторов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
"Зиё" медиа маркази директори
 

Манба: "Янги Ўзбекистон" газетаси 2026 йил 14 август, 164-сон

МАҚОЛА