Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2026   |   25 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:33
Қуёш
05:07
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:37
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2026, 25 Зулқаъда, 1447

Бухоро туманида хайрли ташаббуслар давом этмоқда

16.04.2026   21386   1 min.
Бухоро туманида хайрли ташаббуслар давом этмоқда

 

Бухоро туманида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Имом Бухорий” жоме масжидида бошланган мулоқотларда вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, диний соҳа ходимлари, отинойилар ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.


Тадбир давомида тузилган ишчи гуруҳлар ҳудуддаги 6 та масжид ва 20 та маҳаллага бириктирилиб, хайрли амаллар амалга оширилди. Жумладан, нуронийлар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, беморларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Шунингдек, низоли ва муаммоли оилалар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида бир нечта хонадонларда ярашувга эришилди.


“Яшил макон” лойиҳаси доирасида масжид ҳовлисига манзарали ва мевали кўчатлар экилган бўлса, “Ғунча” болалар боғчасига уюштирилган ташриф жажжи болажонларга ҳақиқий байрам қувончини улашди. Бу каби тадбирлар жамиятда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Naqshband.uz 

Бухоро туманида хайрли ташаббуслар давом этмоқда
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Савоби умрага тенг

12.05.2026   3347   1 min.
Савоби умрага тенг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қубо масжидидаги намоз(нинг савоби)  худди умра кабидир", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Мақолалар