Москва сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилоти раиси ва мадраса директори Умидбек Мамталиев билан учрашув ўтказдилар.
Мулоқот чоғида Муфтий ҳазратларининг диний-маърифий илмларни тарқатиш, жамиятда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ислом маданиятини кенг ёйиш ҳамда мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ёш авлодга диний ва дунёвий билимларни уйғун ҳолда етказиш, халқаро майдонда динлараро мулоқотни ривожлантириш ва тинчликпарвар ташаббусларни илгари суришдаги салмоқли ҳиссаси юқори баҳоланди.
Мулоқот якунида мўмин-мусулмонлар бирлиги ва маърифати йўлидаги мазкур эзгу ишлари ва халқаро миқёсдаги самарали фаолиятларининг эътирофи сифатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Москва шаҳридаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилотининг “АЛ-ИЛМ” ордени тантанали равишда топширилди.
Маълумот ўрнида: “АЛ-ИЛМ” ордени Москвадаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилоти томонидан таъсис этилган бўлиб, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш ва ислом маданиятига хизмат қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатган дин пешволарига топширилади.
Аллоҳ таоло ушбу юксак эътирофни муборак айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
О‘збекистон ва Малайзия о‘ртасида ҳалол саноати ё‘налишидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Қишлоқ хо‘жалиги вазирлигида бо‘либ о‘тган учрашувда икки мамлакат вакиллари “Малайсиа–Узбекистан Интернатионал Ҳалал Фест 2027” халқаро форуми ва ко‘ргазмасини Тошкент шаҳрида о‘тказиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Малайзиянинг ТWОЖ CРEАТИВE СДН БҲД компанияси делегацияси томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳалол саноати экотизимини ривожлантириш, халқаро бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Режалаштирилаётган фестивал доирасида халқаро ко‘ргазма, бизнес-форум ва Б2Б учрашувлари, ҳалол озиқ-овқат, туризм, молия ҳамда ишлаб чиқариш ё‘налишларига баг‘ишланган махсус экспозициялар, инвестиция сессиялари, маданий дастурлар ва маҳсулотлар тақдимотларини ташкил этиш ко‘зда тутилмоқда. Ушбу тадбир О‘збекистоннинг ҳалол маҳсулотлар бозоридаги салоҳиятини намойиш этиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт имкониятларини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Музокаралар давомида ЖАКИМ стандартлари асосида ҳалол сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, фермер ва тадбиркорлар учун о‘қув-семинарлар ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий та’лим муассасалари, бизнес ҳамжамияти ҳамда тармоқ уюшмаларини жалб этган ҳолда қо‘шма “Ё‘л харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Мутахассисларнинг фикрича, “Малайсиа–Узбекистан Интернатионал Ҳалал Фест 2027” нафақат икки мамлакат о‘ртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки инвестицияларни жалб этиш, ҳалол саноати инфратузилмасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлаш ё‘налишидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим халқаро майдонга айланиши кутилмоқда.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати