Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло катта гуноҳларни мағфират қилади, ноумид бўлманглар. Аммо, кичик гуноҳлар сабаб азоблайди, алданиб қолманглар" (Ибн Баттолнинг Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ" асарига ёзган шарҳидан).
Даврон НУРМУҲАММАД
Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар томонидан самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида илиқ муҳитда қарши олиниб, замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан хушнуд этилди.
Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган зиёратчиларимиз Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, мазкур меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас Макка заминида ҳам ҳис этаётганларини таъкидладилар.
Шунингдек, меҳмонхонага жойлашган зиёратчилар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.
Шундан сўнг таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалларини адо этишга киришдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати