Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Сентябр, 2026   |   25 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:34
Қуёш
05:55
Пешин
12:21
Аср
16:54
Шом
18:50
Хуфтон
20:08
Bismillah
07 Сентябр, 2026, 25 Рабиъул аввал, 1448

Ким кўп истиғфор айтса...

23.04.2026   28169   1 min.
Ким кўп истиғфор айтса...

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ لَزِمَ الْاِسْتِغْفَارَ جَعَلَ اللهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجًا، وَمِنْ كُلِّ هَمٍّ فَرَجًا، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради", дедилар (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Шарҳ: Доимо истиғфор айтиб юрган банда кам бўлмайди. Руҳий тарбия устозлари янги муридларига эрталаб юз марта, кечқурун юз марта истиғфор айтишни вазифа қилиб берадилар. Ана шунга амал қилиш лозим.

"Ҳадис ва ҳаёт" китоби 35-жуз

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Бухоро: шарафли ўтмишдан буюк истиқбол сари" номли янги китоб-альбом нашр этилди

07.09.2026   256   1 min.

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, доцент Азалшоҳ Ҳамроев ҳаммуаллифлигида «Бухоро: шарафли ўтмишдан буюк истиқбол сари» номли салмоқли китоб-альбом чоп этилди.


Туркиянинг Истанбул шаҳридаги нуфузли «Mega basim» нашриётида юқори полиграфик сифатда чоп этилган ушбу 384 бетлик асар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган.


Китоб-альбомда Ислом цивилизацияси бешикларидан бири бўлган кўҳна Бухорои Шарифнинг уч минг йиллик шонли тарихи, бой маънавий-маданий мероси, шунингдек, буюк алломалар юртидаги муқаддас қадамжоларнинг ўрни алоҳида эътироф этилган.


Шу билан бирга, нашрда Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий тараққиёт юқори сифатли суратлар, аниқ маълумотлар ҳамда илмий асосланган матнлар орқали очиб берилган.


Мазкур нашр нафақат тарихий ва маърифий меросни ўрганишда қимматли манба, балки юртимиздаги тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва маънавий юксалишнинг ёрқин кўзгуси бўлиб хизмат қилади.


Янги китоб-альбом маърифатпарвар халқимиз ва китобхонларга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари