«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 36 та СИРИ
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
Инсоннинг иши юришмаслиги,
баракаси бўлмаслиги,
бири икки бўлмаслиги ва
муҳтож, қашшоқ, камбағал бўлишлиги
га
ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 36 та САБАБ
ЎЗ ҲАЁТИ [умри, ризқи, оиласи, ишлари, даромади] да
БАРАКА БЎЛИШИНИ хоҳлаганлар ШУЛАРГА РИОЯ ҚИЛАДИЛАР
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
Z «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!»
(Аҳқоф сураси 46/15 оят);
Z «Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик.
Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди.
Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар.
Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин!
Қайтишлик – Менинг ҳузуримгадир!”» (Луқмон сураси 31/14 оят);
Z «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага
яхшилик қилишни амр этди.
Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик
ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима!
Уларга доимо ёқимли сўз айт!
Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт:
“Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек,
Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24 оятлар);
Z «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз!
Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!
Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю
бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл
остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг!
Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди»
(Нисо сураси 4/36 оят);
Z «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар,
етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!
Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир!»
(Бақара сураси 2/215 оят).
ҲАДИСИ ҚУДСИЙЛАРИДА
АЛЛОҲ ТАОЛО АЙТАДИ:
R Эй, одам фарзанди!
Сабрли бўл ва ўзингни паст тут – ўзим сени олий даражага кўтараман!
Истиғфор айтгин – мағфират килай!
Ҳар не сўрагин – мен берай!
Менга тавба қил – қабул қилай!
Молингдан садақа қил – токи молингга барака берай!
Қариндошларингга яхшилик қилиб, қўшилиб юр – умрингни узун қилай!
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
¯ «Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!» (Имом Аҳмад ривоятлари);
¯ «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
· Менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
· Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
· ОТА-ОНАСИ тирик бўла туриб, УЛАРНИ хурсанд қилмаган»;
¯ «ОТА-ОНАга дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;
¯ Абу Хурайра разияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин! – деб ўн мартаба такрор қилдилар.
Шунда саҳобалар:
– Ё, Расулаллоҳ, кимни айтаяпсиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
– ОТА-ОНАСИНИНГ ИККАЛАСИ ёхуд БИТТАЛАРИ кексайиб қолган вақтида УЛАРНИ рози қилмай, ўзини дўзахга тушишга мубтало қилган кишини, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Маслаҳатни ақл эгаларидан сўранглар – тўғри йўл топасизлар. Уларнинг айтганидан чиқманг – пушаймон бўласизлар»;
¯ «Дуо умрнинг баракасини орттиради» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилиб, уч марта: “Омин!”– дедилар. Сўнг:
– Биласизларми, нега “Омин!” дедим? – деб сўрадилар.
Саҳобалар:
– Аллоҳ ва Расули билувчироқ... – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Албатта, Сиз кимнинг ҳузурида эслансангиз-у, у Сизга салавот айтмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан ўчириб, бахтсиз қилсин!» – дедилар, мен: “Омин!”– дедим.
Жаброил алайҳиссалом: «Кимки ОТА-ОНАСИНИ ИККИСИНИ ёки БИРИНИ топса-ю, УЛАРГА яхшилик қилмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан узоқ қилиб, бахтсиз қилсин!» – дедилар, мен: “Омин!”– дедим.
Жаброил алайҳиссалом: «Кимки Рамазон ойини топса-ю, унга мағфират этилмаса – дўзахга киради. Аллоҳ уни Ўз раҳматидан узоқ қилиб, бахтсиз қилсин!» – дедилар, мен: “Омин!”– дедим” – дедилар»;
¯ «Барака – улуғларингиздадир» (Имом Рофий ривоятлари);
¯ «Барака мўйсафидларингиз билан биргадир» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ Каъаб ибн Ужра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб:
“Омин!”– дедилар.
Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб: “Омин!”– дедилар.
Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб: “Омин!”– дедилар.
Муоз разияллоҳу анҳу У Зотдан бунинг сабабини сўради.
У Зот айтдилар:
– Жаброил алайҳиссалом келиб:
«Эй, Муҳаммад алайҳиссалом! Ҳузурида номингиз тилга олинганда Сизга салавот айтмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» – дедилар. Мен: “Омин!”– дедим.
«Рамазонга етиб, ундан рўзаси ва бедорлиги қабул қилинмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» – дедилар. Мен: «Омин!”– дедим.
«ОТА-ОНАСИ ёки УЛАРДАН БИРИ ҳаёт бўлса ва УЛАРГА яхшилик қилмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин! “Омин!” деб айтинг!» – дедилар. Мен: “Омин!”– дедим”»;
¯ «Ҳақ бўла туриб, тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг бир томонида бир қаср бино қилинишига;
ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига;
хулқи гўзал, одоби чиройли бўлган киши учун эса жаннатнинг энг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари).
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:
è Ота-она рози – Худо рози!
è Сендан – ҳаракат,
Мендан – баракат.
è Яхши ўғил ота молини бийлар,
Ёмон ўғил ота молини сочар.
è Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочади.
è Яхшига қилсанг яхшилик –
Ҳам айтади, ҳам қайтади.
Ёмонга қилсанг яхшилик –
На айтади, на қайтади.
è Абжир бўлса фарзандинг – чўлдан нон терар.
Ялқов бўлса фарзандинг – ердан дон термас.
è Эрта турган иш битирар,
Кеч турган кўп туртинар.
è Нима сочсанг, шуни ўрасан.
è Қўли ҳунарсиз – нон гадойи.
è Бекор ўтиргандан,
Бекор ишла!
è Сўзинг кумуш бўлсин,
Ишинг – олтин.
è Ишлаб топганинг – ош,
Ишламай топганинг – тош.
è Тома-тома кўл бўлур.
Ҳеч томмаса – чўл бўлур.
è Бекорчидан Худо безор.
è Меҳнатдан келса бойлик,
Турмуш бўлар чиройлик.
è Эрта турган йигитнинг ризқи ортиқ,
Эрта турган аёлнинг бир иши ортиқ.
УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:
v Бир киши Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб, ризқининг тор эканлигидан шикоят қилди...
Ҳазрати Али ундан:
– Эҳтимол сиз тўмтоқ қалам билан ёзарсиз? – деб сўрадилар.
У одам:
– Йўқ, – деб жавоб қайтарди.
– Балки эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсиз?
– Йўқ, – деди яна у киши.
Ҳазрати Али:
– Унда эҳтимол ўзингиздан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрсангиз керак? – деб сўрасалар,
– Йўқ, – деб жавоб берди яна у.
Ҳазрати Али у кишига:
– Ундай бўлса бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсиз эҳтимол? – десалар,
– Йўқ, – деди яна у одам.
Ҳазрати Али:
– Эҳтимол ота-онангизни ҳақларига дуо қилмай қўйгандирсиз? – деб сўраган эдилар, у одам:
– Ҳа... – деди.
Шунда Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу:
– Уларни асло унутманг! Доимо уларни эслаб туринг! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: "Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади" – деганлар," – дедилар.
***
Ҳар куни ҳеч бўлмаса беш марта икки дақиқани ота-онамизга дуо қилишдан қизғанмайлик!!!
v «Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди».
v Қариси бор уйнинг файзу баракаси бўлади.
v «Барака – буюкларингиздадир».
v Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрадилар:
– Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам, кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно ҳазратлари жавоб бердилар:
– Тонгга яқин вақт – энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Агар ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг...
v Улуғ мутафаккир, фалакиёт олими, одил маърифатпарвар, султон Мирзо Улуғбек мулозимлари билан кетаётганида, йўл ёқасида ётган бир бурда нонни кўриб қолади-да, дарров отдан тушиб, уни қўйнига солади. Мулозимлардан бири: “Ҳазратим, нега бизга буюрмай, отдан тушдингиз?” деб сўраганида: “Нонни биринчи бўлиб мен кўрдим, шундай экан, уни ердан олишни бошқа бировга буюриш нонга нисбатан ҳурматсизлигим бўлар эди. Ноннинг улуғлиги олдида менинг подшоҳлигим нима бўлибди?!” деб жавоб қайтарган экан.
v Ҳикоя қилинишича, яхши турмушни орзу қилган йигит уйланибди. Йигит уйига оғзи боғланган қоғоз халтада нарсалар олиб келибди. Хотини қоғоз халтани авайлаб очиб, бўшатибди. Қоғозни тахлаб, токчага олиб қўйибди. Ипини ҳам ташлаб юбормабди. Буни кўрган йигит сўрабди:
– Хоним! Шу бир қарич ип билан қоғоз халтани асраб қўйишнинг нима кераги бор?
– Рўзғорда ҳар хил ҳолат бўлади, шу ип бирор ҳожатимизга ярар, қоғоз ҳам керак бўлиши мумкин... Ахир керакли тошнинг оғири йўқ-ку, – деб жавоб қилибди хотини.
Эрининг дилидан: “Излаганим худди шу!” деган ўй ўтибди. Шундай қилиб, эр-хотин бахтли-тахтли ҳаёт кечиришибди...
v Бир Шайхдан сўрашибди:
– Оилада эр билан хотин жанжаллашиб, аразлашса, қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак? Эркакми ёки аёлми?
Шайх шундай жавоб берди:
– Қай бири Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқса, ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак.
v Ота-онасидан чиройли тарбия кўрган инсонлар нон қўлдан ерга тушиб кетса, дарҳол уни олиб, уч марта ўпиб, пешоналарига сурадилар. Нон ушоғи дастурхонга тушганда, улуғ устозлар бармоқни ҳўллаб, ушоқ устига босиб олиб, оғизга солишни ўргатишган.
v Яхшилик қилувчи кишининг моли баракали бўлади.
УЛАМОЛАРИМИЗ АЙТАДИЛАР...
Ø Барвақт туришга одат – мўмин-мусулмоннинг одати ва зийнати.
Ø Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё, Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бергин!» деб дуо қилганлар. Бу дуонинг мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган.
Ø Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.
Ø Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётиши энг фазилати улуғ амаллардан ҳисобланади.
Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ø Ҳадиси шарифларда айтилишича, «хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас». Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ø Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, «Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!» деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради: «Тонгги уйқу ризқ келишини тўсади» (Имом Аҳмад ривоятлари).
Ø Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар.
Ø Ота-онасини хизматларини қилиб, уларнинг дуоларини олган одамнинг умрига, ризқига, ҳаётига Аллоҳ таоло улуғ барака беради.
Ø Таомни биргаликда ейишда барака бор.
Ø "Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим" билан ейилган таомда барака бўлади.
Ø Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради.
Ø Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади.
Ø Муборак ояти карималарда ва муборак ҳадиси шарифларда ота-онанинг ҳатто қадрдонларини ҳам эъзозлашга буюрилган.
Ота-онамиз ёши улуғлар ичида юқорида келтирилган икром ва одобларга энг лойиқ ва энг-энг ҳақлироғидирлар. Зеро уларнинг мартабаси ва ҳурматини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилаб берган. Ҳатто ота-онамиз севган ва қадрдон тутган инсонларни севиш ва икром қилиш – ота-онамизни икром қилишдандир.
Бу ҳақида шундай дейилади: Ибн Умар разияллоҳу анҳудан нақл қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дарҳақиқат, яхши ишларнинг энг яхшиси – киши отасининг қадрдонлари билан алоқаларни боғлашидир» (Имом Муслим ривоятлари).
Аллоҳ ҳаммамизга ота-оналаримиз, уларнинг қадрдонлари, ёши катта ва улуғларимизни мартабасини билиш, уларни икром қилиш каби яхши амалларда кўмакчи бўлсин! Улар сабаб устимизда турган баракани Парвардигори олам кўтармасин!
Ø Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади.
Ø Уйнинг яхшилиги ва баракаси кўпайиши учун уйга кирганингизда, уй одамларига салом беринг.
Ø Эрта туриб, ҳовли-саҳнларни супуриш, кўчаларга сув сепиш, тилсиз жонивор ҳайвон-паррандаларни озуқалантириш, экин-текинларни парвариш қилиш, кундалик рўзғор юмушлари билан шуғулланган хонадонга албатта Аллоҳнинг раҳмати, файзу илоҳийси ва ўзгача баракаси ёғилади. Чунки бу ишларнинг ҳаммаси кони савобдан иборат амаллардир. Бу масала кўплаб мўътабар китобларимизда зикр этилган.
Ø «Киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади» (Имом Термизий ривоятлари). Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳларида “кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади”, дейишади.
Ø Зайнул Обидин раҳматуллоҳи алайҳи ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейдилар: “Дарҳақиқат, ёшлари катталарни ёшлари сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда мабодо бепарволик қилсалар ҳам, уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш – уларнинг ҳақларидандир”.
Ø Ҳар бир хатти-ҳаракатларимизни Худо кўриб турганини доим эсда тутишлик даркор!
Ø Ҳалол ризқда гап кўп экан... Агар инсон ризқида, соғлигида ва фарзандларида баракани кўришни истаса, ҳалол касб қилишга ва ҳалол луқма ейишга астойдил уринсин, ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ юрсин!
Ø Кекса ва ёши улуғларни икром қилиш – Аллоҳни улуғлашдир!
Ø Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятларида: барака) катталарингиз билан биргадир” (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Шунинг учун ҳам ёшлари катта одамлар бор хонадон баракали, нурли ва файзли бўлади.
Ø Токи ота-она ҳаёт эканлар, ҳеч бўлмаса бир йилда бир маротаба ота-онанинг маслаҳатлари билан уларнинг ўзларига маъқул бўлган жойга бориб, ҳам дам олиб, ҳам даволаниб, ҳам саёҳат қилиб келишларини ўз зиммасига олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайдиган олижаноб иш. Бунинг мукофотини Аллоҳ таоло нафақат у дунёда, балки шу дунёнинг ўзидаёқ ўзининг фарзандларидан афзали зиёдаси билан ортиқроқ қилиб қайтаради.
Ø Муборак Ҳаж-Умра сафарларига ўз ота-онасини юбораётган фарзандларни қайси ниятда бажараётган бўлсалар ҳам, ниятларига етказиб, уларга ҳам Худоим таоло нафақат у дунёда, балки шу дунёнинг ўзидаёқ ўзининг фарзандларидан афзали зиёдаси билан ортиқроқ қилиб қайтаради.
Ø Ота-онасини хизматларини қилиб, уларнинг дуоларини олган одамнинг умрига, ризқига, ҳаётига Аллоҳ Таоло улуғ барака беради.
Ø Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради.
Ø Ота-онаси ва устозига ҳурмат кўрсатмаган кишининг топишида барака бўлмайди.
Ø Ҳурмат-эҳтиром ила ота-онаси ва устозининг хизматларини қилмаган кишининг топишида барака бўлмайди.
Ø Ота-онасига хизмат қилган фарзанднинг умри – баракали, уларга қарши чиққаннинг эса баракасиз бўлади.
«БАРАКА ва ОТА-ОНА» нинг 36 та СИРИ
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
Инсоннинг иши юришмаслиги,
баракаси бўлмаслиги,
бири икки бўлмаслиги ва
муҳтож, қашшоқ, камбағал бўлишлиги
га
ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 36 та САБАБ
1) ОТА-ОНАнинг ҳақларига ҳар доим дуо қилиш.
2) ОТА-ОНАни асло беҳурмат қилмаслик.
3) ОТА-ОНАнинг кўнгилларини умуман оғритмаслик.
4) ОТА-ОНАнинг хизматларини кечаю-кундуз оғринмасдан адо этиш.
5) ОТА-ОНАнинг хизматларини кечаю-кундуз сидқидилдан ва меҳр билан бажариш.
6) ОТА-ОНАнинг дуоларини ҳар доим олиш.
7) ОТА-ОНАнинг қадрдонларини ҳам эъзозлаш.
8) ОТА-ОНАга ҳаргиз-ҳаргиз оқ бўлмаслик.
9) ОТА-ОНАнинг исмларини айтиб чақирмаслик.
10) ОТА-ОНАга мутлақо итоатсизлик қилмаслик.
11) ОТА-ОНАни асло беписанд қилмаслик.
12) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўйиш.
13) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилмаслик.
14) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтмаслик.
15) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га тик қарамаслик.
16) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юрмаслик.
17) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан ҳатто телефон орқали ҳам, ўрнидан туриб гаплашиш.
18) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг доим хизматларини қилиб, дуоларини олиб юриш.
19) АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛЛАР билан бемеҳр бўлмаслик.
20) ҚАВМ-ҚАРИНДОШЛАР билан яхши муносабатда бўлиш.
21) ҚЎНИ-ҚЎШНИЛАР билан чиройли муомала қилиш.
22) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳар доим эъзозлаш.
23) ЎТГАНЛАРНИНГ ҳақларига ҳар доим, ҳар куни камида беш марта дуо қилиш.
24) ОТА-ОНАнинг ҳақларига ҳар куни камида беш марта дуо қилиш.
25) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) билан ҳеч қачон ва умуман тортишмаслик.
26) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га ёлғон гапирмаслик.
27) Уйга кирганда салом бериб кириш.
28) Оилада ширинсўз ва чиройли муомала қилиш.
29) Дастурхонга оила билан бирга ўтириш.
30) Дастурхон атрофида таомни улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) дан олдин бошламаслик.
31) Дастурхон атрофида ҳам улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг хизматларини чиройли адо этиш.
32) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) гапирганларида сукут сақлаб, жим туриш.
33) ОТА-ОНАсига бўлган ўз меҳрининг даражасига қараб, ҳар кун, ҳар ҳафта, ҳар ой, ҳар байрамда ва албатта ОТА-ОНАнинг хурсандчилик кунларида УЛАРнинг кўнгилларини кўтарадиган телефон орқали тилак, расм, видео, хабар, овозли гап-сўзлар, смс ва ҳоказоларни юбориб ҳамда телефонсиз ҳам дийдор кўришиб, турли совға-саломлар билан кўнгилларини кўтариб, бебаҳо, бетакрор табаррук дуоларини мунтазам олиш.
34) ОТА-ОНАнинг соғликларидан, кундалик оби-таомларидан, даркор бўлса дори-дармонларидан Худонинг берган куни жиддий диққат билан ҳақиқатан бохабар бўлиб, меҳрли эътибор билан ширин муносабат қилиб, барча кам-кўстларини доимий равишда, тезкор ва тўлиқ меҳрибонлик ила етказиб туриш.
35) ОТА-ОНАга, барча мўмин-мусулмонларга, ўз халқига, юртига, яқинларига, қавм-қариндошларига, қўни-қўшниларига, оила аъзоларига, ўзига ҳам барака сўраб дуо қилиш.
36) Ҳар бир ҳаракатларни ХУДО кўриб турганини доим эсда тутиб, иш тутиш.
ИЛОҲО МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ ЎЗИ буюрган,
Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ тавсия этган,
ўтмишда ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ руҳлари шод бўладиган,
ХАЛҚИМИЗ хурсанд бўладиган,
ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов.
Инсоният цивилизацияси тарихида айрим даврлар борки, улар фақат муайян халқ ёки минтақанинг эмас, балки бутун жаҳон тараққиётининг йўналишини белгилаб берган. Ислом цивилизациясининг IX–XV асрлардаги юксалиш даври ана шундай тарихий босқичлардан бири ҳисобланади. Бу даврда илм-фаннинг турли соҳалари бир-биридан ажралмаган ҳолда. ўзаро уйғунликда ривожланди. Математика астрономия билан, тиббиёт фалсафа билан, география математика билан, тилшунослик тарих билан, диний илмлар эса мантиқ ва тафаккур маданияти билан мулоқот қилган. Бугун фанлараро тадқиқот, рақамли гуманитаристика, сунъий интеллект ва комплекс илмий ёндашувлар жаҳон илм-фанининг энг муҳим йўналишларига айланган бир пайтда, ўша тарихий тажриба янада қизиқарли аҳамият касб этмоқда.
Мазкур уйғунлик тасодифий эмас эди. У Қуръони каримда илмга берилган юксак қадр, тафаккурга даъват, инсонни борлиқни англашга чорловчи ғоялар билан мустаҳкамланган илмий дунёқараш маҳсули эди. Шу сабабли ўша давр олимларини бугунги замонавий тушунчалардаги қатъий «мутахассисликлар» доирасига жойлаштириш қийин.
Форобий фалсафа, мантиқ, сиёсат, ахлоқ ва мусиқа назарияси билан шуғулланган. Хоразмий математика ва астрономия соҳаларида ишлаган. Беруний астрономия, география, геодезия, минералогия, тарих ва этнографияга оид асарлар яратган. Ибн Сино тиббиёт билан бир қаторда фалсафа, мантиқ ва табиий фанлар ҳақида ҳам кенг тадқиқотлар олиб борган. Улуғбек эса давлат бошқаруви, таълим ва астрономик тадқиқотларни бирлаштирган илмий муҳитни шакллантирган. Бу мисолларнинг умумий жиҳати шундаки, билим соҳалари ўртасидаги чегаралар қатъий бўлмаган.
Бугун «интердисциплинар тадқиқот» деб аталадиган ёндашувнинг айрим тамойиллари айнан ана шу интеллектуал анъаналар билан ҳамоҳанг.
Шунингдек, ислом цивилизациясининг интеллектуал меросини фақат табиий ва аниқ фанлар билан чеклаш ҳам тўғри эмас. Чунки диний илмлар соҳасида ҳам манбаларни йиғиш, текшириш, таснифлаш ва баҳолашга қаратилган мураккаб илмий анъаналар шаклланган.
Имом Бухорийнинг ҳадис илмидаги мероси бунга яққол мисол бўла олади. Ҳадисларни саралашда ровийлар ҳақидаги маълумотлар, ривоят занжири ва бошқа мезонлар ўрганилган. Имом Мотуридий эса ақидавий масалаларни ақл ва нақл уйғунлиги асосида таҳлил қилган. Унинг мероси ислом интеллектуал анъанасида ақлий далиллаш ва диний билим ўртасидаги муносабат масаласида муҳим ўрин тутади.
Шу жиҳатдан Ислом цивилизацияси тарихини фақат диний ёки фақат илмий тарих сифатида эмас, кенг интеллектуал жараён сифатида кўриш мумкин.
Ўзбекистонда илгари сурилаётган Учинчи Ренессанс ғояси тарихий илмий меросни замонавий тараққиёт эҳтиёжлари билан боғлашга қаратилган.
Бу ёндашувнинг марказида илм-фан, таълим, инновация, маданият ва маънавиятни ўзаро боғлиқ тизим сифатида ривожлантириш ғояси туради.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам ана шу концепциянинг муҳим амалий ифодаларидан биридир.
Марказнинг вазифаси фақат тарихий экспонатларни намойиш қилиш билан чекланмайди.
Унинг концепциясида ислом цивилизациясининг илм-фан, таълим, фалсафа, санъат, меъморчилик ва инсонпарварлик соҳаларидаги меросини комплекс равишда ўрганиш ва намойиш этиш ғояси мужассам.
Нафақат музей, балки интеллектуал платформа
Марказни анъанавий музей тушунчаси доирасидагина баҳолаш унинг концепциясини тўлиқ ифодаламайди. Замонавий музей фақат экспонат сақлайдиган жой эмас. У тадқиқот, таълим, рақамлаштириш ва халқаро илмий мулоқот марказига айланиши мумкин. Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази концепциясида ҳам ана шу ёндашув муҳим ўрин тутади.
Қадимий қўлёзма — шунчаки тарихий буюм эмас. У тил, тарих, матншунослик, кодикология, санъат, материалшунослик ва рақамли технологиялар нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниши мумкин бўлган мураккаб манба. Археологик меросни ўрганишда эса геоинформацион тизимлар, рақамли моделлаштириш, 3D технологиялар ва бошқа замонавий усуллардан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Шундай қилиб, маданий меросни ўрганишнинг ўзи фанлараро жараёнга айланмоқда.
Ўтмишни сунъий интеллект билан боғлаш
Технологиялар маданий меросни ўрганиш усулларини ҳам ўзгартирмоқда.
Қўлёзмаларни юқори сифатда рақамлаштириш, матнларни электрон базаларга киритиш, сунъий интеллект ёрдамида матнларни таҳлил қилиш, 3D моделлар яратиш ва виртуал муҳитларда тарихий объектларни қайта тиклаш имкониятлари илмий тадқиқотлар учун янги йўналишларни очмоқда.
Бу ерда муҳим нуқта бор. Технология тарихнинг ўрнини босмайди — у тарихни янги авлод учун тушунарли ва тадқиқот учун янада очиқ қилади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг концепцияси ҳам ўтмишдаги илмий меросни замонавий технологиялар билан боғлашга қаратилган.
Бу ёндашув тарихий билимни архив ва китоблар доирасидан чиқариб, халқаро тадқиқотчилар, талабалар ва кенг жамоатчилик учун очиқ интеллектуал ресурсга айлантириш имконини беради.
«Маърифат билан жаҳолатга қарши»
Ислом цивилизациясининг илмий меросини ўрганишнинг яна бир аҳамияти бор.
Глобал ахборот маконида дин, тарих ва маданият ҳақида турли хил, баъзан бир-бирига зид тасаввурлар юзага келганда тарихий меросни илмий асосда тушунтириш нафақат маданий, балки маърифий аҳамиятга ҳам эга.
Ислом цивилизацияси тарихини фақат диний маросимлар ёки сиёсий воқеалар орқали эмас, балки математика, тиббиёт, астрономия, фалсафа, география, меъморчилик ва бошқа соҳалардаги ютуқлар билан бирга ўрганиш унинг мураккаб ва кўп қиррали табиатини яхшироқ англаш имконини беради.
Шу маънода маърифат тарихий билимни замонавий ахборот муҳитидаги нотўғри талқинларга қарши муҳим воситага айлантириши мумкин.
Ўзбекистоннинг янги халқаро илмий платформаси
Ислом цивилизацияси бир мамлакат ёки бир халқнинг мероси эмас. У Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Жанубий Осиё ва бошқа ҳудудларни қамраб олган кенг тарихий ва интеллектуал маконни ифодалайди. Шу сабабли бу меросни ўрганиш ҳам халқаро ҳамкорликни талаб қилади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳам турли мамлакатларнинг олимлари, университетлари, музейлари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида мулоқотни кучайтиришдан иборат.
Бу Ўзбекистоннинг ўз тарихий меросини дунёга танитиш билан бирга, мамлакатни глобал гуманитар тадқиқотларнинг фаол иштирокчиси сифатида намоён этишига хизмат қилиши мумкин.
Учинчи Ренессанснинг асосий кучи
Учинчи Ренессанс ҳақида гап кетганда, масала фақат янги бинолар қуриш ёки янги муассасалар ташкил этишдан иборат эмас. Асосий савол бошқа: Ўзбекистон ўзининг бой илмий меросини замонавий билим ва инновацияларга қандай айлантира олади? Бу саволнинг жавоби илм-фан, таълим, технология, маданият ва инсон капиталининг бир нуқтада бирлашишини талаб қилади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг аҳамияти ҳам шу нуқтада намоён бўлади. У тарихий меросни сақлаш билан бирга, уни тадқиқ қилиш, рақамлаштириш, халқаро илмий мулоқотга олиб чиқиш ва янги авлодга етказиш учун платформага айланиши кўзда тутилмоқда.
Шу маънода Марказни ўтмишга бағишланган иншоот эмас, келажакка йўналтирилган интеллектуал инвестиция сифатида баҳолаш мумкин.
Чунки цивилизациянинг ҳақиқий қиймати фақат унинг ўтмишда яратган мероси билан эмас, балки бу мерос янги авлод учун қандай янги билим ва ғояларга айланиши билан ҳам ўлчанади.
Хоразмийнинг ҳисоблаш усулларидан бугунги алгоритмларгача, Берунийнинг комплекс тадқиқотларидан замонавий фанлараро лойиҳаларгача, Улуғбек расадхонасидан рақамли астрономиягача бўлган йўл бир ҳақиқатни кўрсатади: илм тараққиёти чегаралар эмас, мулоқот ва ҳамкорлик орқали тезлашади.
Эҳтимол, Учинчи Ренессанснинг энг муҳим вазифаси ҳам ана шунда — аждодлар яратган билимларни шунчаки эслаш эмас, балки улардан янги билимлар яратиш учун фойдаланиш. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази эса ана шу ғоя атрофида шаклланаётган янги интеллектуал муҳитнинг муҳим платформаларидан биридир.
Муаллиф: Абулфайз Сайидасқаров, iccu.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати