Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саҳобаларнинг бири қўй боқиб юрадиган чўпон эди. Ҳар қачон Мадинага келсалар, инсонлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен йўқлигимда қандай васиятлар қилдилар, қайси оятлар нозил бўлди деб суриштириб юрардилар.
Бир куни шаҳарга келганларида кишилар Аллоҳ таоло оят нозил қилди ва унда осмонлар ва ерлар билан қасам ичиб, Ўзини ягона илоҳ эканини таъкидлади, дейишди. Шунда ҳалиги саҳобий қайғуга ботиб: “Ким экан ўша Аллоҳга ишонмайдиган кишики, унинг ишонишлиги учун Роббим қасам ичди”, деб айтадилар. Субҳаналлоҳ! Қалбдаги ишққа тўла муҳаббатни қаранг!
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати