"Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир" (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бану Динор қабиласидан бир аёлнинг эри, акаси ва отаси Уҳудда шаҳид бўлди. Унга яқинлари ҳалок бўлгани ҳақида айтишган эди, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нима бўлди?» деб сўради. «Эй Умму Фалон, у зот яхшилар», дейишди. Лекин: «У зот алайҳиссаломни менга кўрсатинглар, кўзим билан кўрайин», деб илтимос қилди. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрсатишди. Аёл севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўргач, «Сизни кўрганимдан кейин бошқа барча мусибатлар арзимасдир», деди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси