Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
"Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй, ақл эгалари!" (Бақара сураси, 197-оят).
Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигидаги делегация Туркияга амалий ташриф билан борди.
Сафардан кўзланган асосий мақсад хорижий диний таълим муассасалари билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Ташриф доирасида делегация 1453 йилда ташкил этилган нуфузли Истанбул университетига ташриф буюрди.
Ушбу учрашув 2018 йилда икки муассаса ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумининг мантиқий давоми бўлди.
Музокаралар давомида университетнинг Илоҳиёт факультети фаолияти, ўқув режалари ва халқаро илмий алоқалар бўйича муҳим тажриба алмашилди.
Томонлар таълим жараёнларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, келгусидаги истиқболли режаларни белгилаб олдилар.
Учрашув якунида анъанавий эсдалик совғалари алмашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати