frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Бахтли ва бахтсиз одам

05.05.2026   12687   1 min.
Бахтли ва бахтсиз одам

"Тақдирда бахтли деб ёзиб қўйилган одам ҳақиқий бахтлидир. Шунингдек, тақдирда бахтсиз ёки бадбахт деб ёзиб қўйилган инсон ҳақиқий бахтсиздир. Тақдир эса инсонлардан сир тутилади, у фақат Аллоҳгагина маълумдир. Уни ҳатто, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам билмайдилар. Тақдир тўғрисида чуқур хаёл юргизиш ёки баҳслашиш беҳуда ишдир, балки туғёндир. Бундан жуда ҳазар қилиш зарур. Уни Аллоҳ таоло ўзига хос илм қилиб, бандаларини тақдир тўғрисида фикр юритишдан ман этади. Бир ояти каримада: «Аллоҳ Ўзининг қиладиган ишларидан ҳеч кимга ҳисобот бермайди, балки одамлар Унга ҳисобот берурлар», дейилади. Кимики: "Нега Аллоҳ бундай қилади ёки нега ундай қилмади?" деса, Тақдир ҳукмини рад этган бўлиб, иймондан ажраб қолади".

"Ақида матнлари" китобидан  

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Набавий табобат: Райҳон

12.05.2026   16089   1 min.
Набавий табобат: Райҳон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони каримда райҳон зикр қилинган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَالْحَبُّ ذُو الْعَصْفِ وَالرَّيْحَانُ﴾

Яна (унда) сомонли донлар ва райҳон (ва бошқа гуллар) бор (Раҳмон сураси, 12-оят).

﴿فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّةُ نَعِيمٍ﴾

(унинг учун) роҳат, райҳон (бўйи) ва неъматлар жаннати бордир” (Воқеа сураси, 89-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга райҳон таклиф қилинса, уни қайтармасин. Зеро кўтаришга енгил, ҳиди хушбўйдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Райҳоннинг хушбўй ҳиди кўнгилга хурсандчилик бағишлайди. Уни ҳидлаш ва уйга қўйиб қўйиш билан юқумли касалликлар даф бўлади. Баданга ишқаланса, терлашни, ортиқча рутубат ва нохуш ҳидларни кеткизади.

Қора райҳоннинг йирик баргли ва кўкиш ранглиси эритувчи хусусиятга эга. Шунингдек, у танадаги тиқилмаларни ҳам очади.


"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли