frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Тилла тақинчоқларнинг закоти қандай ҳисобланади?

06.05.2026   10006   1 min.
Тилла тақинчоқларнинг закоти қандай ҳисобланади?

Савол: Тилла тақинчоқлардан закот чиқаришни тушунтириб берсангиз. Айрим танишларим тақинчоқлардаги соф тилладан чиқарилади дейишмоқда. Улар ChatGPT дан олган жавобларида 585 пробали тилла занжирнинг ҳаммаси ҳам тилла эмас. Унинг 58,5 % тилла, қолгани эса, бошқа металл бўлади. Ундаги соф тилла ҳисобланиб закоти берилади, дейилган экан. Бу жавоб қанчалик асосли?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало, шаръий масалалар сунъий интеллектдан сўралмайди, балки шу соҳани яхши билувчи аҳли илмдан сўралади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда батафсил жавоблар қўйилган. Тилладан ясалган тақинчоқлардаги закот беришнинг шаръий қоидаси шуки, улардаги тилла миқдорининг оз ёки кўплигига қаралади. Агар тақинчоқ таркибининг кўп қисми (50% дан зиёди)ни тилла ташкил этса, тақинчоқ бутунлай тилла деб эътиборга олинади ва унинг умумий вазнидан закот чиқарилади. Масалан, 585 пробали, 85 гр тилла занжири бор мусулмонга мазкур тақинчоқдан закот бериш фарз бўлади. Чунки тақинчоқдаги тилла миқдори бошқа металларга қараганда кўп (58,5%) бўлгани учун тўлиғича тиллага ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди

18.08.2026   33551   1 min.
Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.


“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.


Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди Наманганда 125 оилага байрам қувончи улашилди
Ўзбекистон янгиликлари