Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам еган охирги таомлари пиёз бўлган” (Имом Абу Довуд ривояти).
Набий алайҳиссалом вафотларидан аввал бир неча кун бемор бўлиб, Оиша розияллоҳу анҳонинг уйларида ётганлар. Ушбу ҳолатда пиёз истеъмол қилишлари унинг шифобахш хусусиятга эга эканини кўрсатади. Бошқа ҳадисларда пиёз ва саримсоқнинг нохуш ҳиди келмаслиги учун масжидларга боришдан аввал уни хом ҳолатда истеъмол қилишдан қайтарилган.
Пиёз рангни чиройли қилади, балғамни кесади ва ошқозон фаолиятини яхшилайди. Уни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш хотирани сусайтиради, ақлни заифлаштиради ва оғиздан ёмон ҳид келиб, фаришталарга азият етишига сабаб бўлади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шайх Фаввоз Намар айтадилар: "Шайхимиз Али Фарружийдан: "Хўжам, Пайғамбарга бир кунда неча марта салавот айтайлик. Минг марта, икки минг, уч минг ё тўрт минг мартами?" деб сўрасам, у киши шундай жавоб қилдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан саноқ ишлатишимиз айб!".