Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса, ҳавзи кавсарим устидадир", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Фойда: Жаннат боғида, яъни Расулуллоҳ минбари олдида намоз ўқиш билан жаннат боғи ва ҳавзи кавсардан ичиш насиб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга салавотларингиз кўрсатилади", дедилар.
Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?" дейишди.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).