Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2026   |   20 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:56
Bismillah
08 Май, 2026, 20 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026   4485   1 min.
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

 

Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар томонидан самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида илиқ муҳитда қарши олиниб, замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан хушнуд этилди.
Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган зиёратчиларимиз Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, мазкур меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас Макка заминида ҳам ҳис этаётганларини таъкидладилар.
Шунингдек, меҳмонхонага жойлашган зиёратчилар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.

Шундан сўнг таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалларини адо этишга киришдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шанба кунлари Расулуллоҳ ﷺ Қубо масжидига борардилар

08.05.2026   1228   1 min.
Шанба кунлари Расулуллоҳ ﷺ Қубо масжидига борардилар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар шанба Қубо масжидига гоҳида уловда, гоҳида пиёда келиб турар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Мақолалар