Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Май, 2026   |   24 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:34
Қуёш
05:08
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:02
Bismillah
12 Май, 2026, 24 Зулқаъда, 1447

07.05.2026   5496   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат зиёратчиларга Макка ва Байтуллоҳ фазли ҳақида мавъиза қилдилар

12.05.2026   949   1 min.
Муфтий ҳазрат зиёратчиларга Макка ва Байтуллоҳ фазли ҳақида мавъиза қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳридаги ҳамюртларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонада зиёратчиларга гўзал ва манфаатли маъруза қилдилар.
 

Самимий ва файзли руҳда ўтган мулоқот давомида Муфтий ҳазратлари Ер юзидаги энг муқаддас шаҳар — Маккаи мукаррама ва инсоният қалбининг қибласи бўлган Каъбаи муаззаманинг фазилатлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Маърузада Макка шаҳри Ҳақ таоло томонидан танлаб олингани, Каъбаи муаззама эса «Байтуллоҳ», яъни  Аллоҳнинг уйи, дея шарафлангани оят ва ҳадислар билан тушунтириб берилди.

 

Муфтий ҳазратлари дунёда миллионлаб мўмин-мусулмонлар фақат бир бинога — Каъбага қараб намоз ўқишининг асл моҳиятига тўхталдилар. Дарҳақиқат, жазирамада, кимсасиз саҳрода Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан оғир тошларни кўтариб, Каъбани қурганлар. Аммо улар бу улуғ ишни тугатиб, Аллоҳнинг амрини адо этдик, дея кибрланмасдан, аксинча: «Эй Роббимиз! Биздан қабул қилгин...» дея йиғлаб дуо қилганларини таъсирли шаклда сўзлаб берилди.


Манфаатли суҳбат давомида бўлғуси ҳожиларга Иброҳим алайҳиссалом каби амалларининг қабул бўлишини сўраб дуолар қилишлари, ҳожи бўлиш бирор мартаба эмаслиги, балки ҳаж гуноҳлардан покланиш ва ажру мукофотларга эришиш фурсати эканини эслатиб ўтилди.

Учрашув якунида Аллоҳ таолодан юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз илм-маърифатли ва Давлатимиз Раҳбарининг хайрли ислоҳотлари бардавом бўлиши учун дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари