Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Август, 2026   |   5 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:08
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:17
Шом
19:22
Хуфтон
20:45
Bismillah
18 Август, 2026, 5 Рабиъул аввал, 1448

Имом-хатиблар бошчилигида қабристон ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда

25.05.2026   24304   1 min.
Имом-хатиблар бошчилигида қабристон ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда

Муборак Қурбон ҳайити айёми арафасида юртимиз бўйлаб қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни тартибга келтириш ҳамда ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйди.

Хусусан, жорий йилнинг 23–24 май кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам хайрия ҳашарлари юқори уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. 
 

Мазкур хайрли ташаббус доирасида Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва диний соҳа ходимлари ўзларига бириктирилган қабристонларда ҳашар ишларини бошлаб юбордилар.


Ҳашар давомида қуйидаги кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда: 
 

  • Ҳудудларни тозалаш: Қабристонлар атрофи ва ичи қуриган ўт-ўланлардан, шох-шаббалардан ҳамда чиқиндилардан бутунлай тозаланмоқда;

  • Кўкламзорлаштириш: Зиёратгоҳлар ҳудудига маҳаллий иқлимга мос бўлган манзарали дарахт кўчатлари, турфа хил гуллар ҳамда файз бағишловчи райҳонлар экилмоқда.
     

Бу каби тизимли ишлар натижасида вилоятдаги қабристон ва зиёратгоҳлар янада обод, озода ва файзли масканга айлантирилмоқда. 
 

Халқимизда ўтганларнинг хотирасини шод этиш, уларнинг манзилларини озода сақлаш азалдан муқаддас қадрият ва улуғ савобли амаллардан саналади. Ҳайит олдидан ўтказилаётган бундай ҳашарлар жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик ва аждодлар хотирасига бўлган юксак ҳурматнинг ёрқин намунасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар бошчилигида қабристон ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда Имом-хатиблар бошчилигида қабристон ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

17.08.2026   5720   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, раҳматига олсин.

Марҳумнинг аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр, сабрларига ажрлар ато этсин. Мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари