Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Киши саломатлигини сақлаш, жисмоний қувватини оширишда пиёда юриш ва югуришнинг ўрни беқиёс.
Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.
Пиёда юриш борасида илмий тадқиқот ўтказган америкалик олим Поль Брегг айтади: "Пиёда юриш вақтида сиз жисмоний ҳаракатни маънавий ҳаракатга айлантирасиз. Шу йўл билан барча ғубор ва ғам-ташвишларингиздан халос бўласиз. Қон томирлар бўйлаб танани тозалаб, озиқлантиргани каби пиёда юриш ҳам ақлни тозалайди, уни ижобий фикрлар билан тўлдириб, сизнинг саломатлигингизга сабаб бўлади".
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳр-оқибат, оқибат ва хайр-саховат марафонлари янгича суръат ва кенг ёйилмоқда. Инсон қадрини улуғлашни бош мақсад қилган ушбу эзгу ташаббуслар юртимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ёлғиз ва боқувчисини йўқотган фарзандларимизга меҳр улашишга қаратилган.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими томонидан "Имом эшон Муҳаммад" жоме масжидида ёлғиз ва боқувчисини йўқотган фарзандларимиз учун мактаб формаси ва ўқув қуролларини бериш тадбири ўтказилди.
Кўнгилларга умид, юракларга қувонч таратган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Алишер Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин домла Разов ва "Вақф" хайрия жамоат фонди раиси А.Жоловшиевлар иштирок этиб, 35 болага мактаб формалари ва байрам совғаларини тантанали тарзда топширди.
Бундай ғамхўрлик тадбири фарзандларимизнинг кўзларида қувонч учқунини ёқиб, кўнгилларида чексиз фахр туйғусини уйғотди.
"Инсон қадри улуғланган, меҳр-оқибат устувор бўлган юртда доимо тараққиёт ва барака бўлади."
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти