Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июн, 2026   |   22 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:35
Bismillah
09 Июн, 2026, 22 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

09.06.2026   5150   1 min.
Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев халқаро миқёсда ўтказилган "Илм-фан фидойиси" илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.


Имом-домламизнинг қаламига мансуб "Ғанимат фурсат" номли илмий-маърифий мақоласи юқори баҳоланиб, жамият тараққиётига қўшган муносиб ҳиссалари учун у киши “Илм-фан фидойиси” эсдалик кўкрак нишони билан тантанали равишда тақдирландилар.

 
Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!


Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бунданда зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди

09.06.2026   1360   1 min.
Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди

Муборак Ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этган ўзбекистонлик зиёратчиларни Ватанимизга олиб келиш жараёнлари бошланди. Хусусан, Наманган халқаро аэропортида Саудия Арабистонидан қайтган ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари тантанали равишда кутиб олинди. 
 

"Жидда – Наманган" йўналиши бўйича "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг замонавий ҳаво лайнерларида Наманган вилоятининг Чортоқ, Поп, Норин ва Тўрақўрғон туманларидан бўлган жами 490 нафар ҳожи эсон-омон она диёримизга етиб келди.


Муборак заминда Ҳақ таолонинг улуғ фарзини чиройли адо этиб, соғ-саломат ўз юртига қайтган зиёратчилар яқинлари дийдорига етишганлари учун чексиз шукроналар айтишмоқда. Ҳожилар сафар давомида кўрсатилган юксак даражадаги ташкилотчилик ва яратилган қулай шароитлардан мамнун эканликларини билдириб, юртимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги ҳаққига хайрли дуолар қилишди.


Наманган вилоятига ҳаж зиёратчиларини олиб келувчи навбатдаги рейслар изчил давом этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга қайтиб келди
Ўзбекистон янгиликлари