Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Киши ўз дўстининг динидадир. Бас, ким билан дўстлашаётганига қарасин" (Имом Бухорий ривояти).
Кичик дарахт ёнидаги дарахтга ўхшаб ўсади. Инсон эса дўстига қараб шаклланади.
10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.