Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июл, 2026   |   21 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:56
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:43
Bismillah
06 Июл, 2026, 21 Муҳаррам, 1448
Янгиликлар

Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди

22.06.2026   19387   1 min.
Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди



Бугун, 22 июнь куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари томонидан бухоролик аллома Нуриддин Собунийнинг “Ал-Бидоя фил-ҳидоя” китоби бўйича ижоза бериш тадбири бўлиб ўтди. Унда соҳа вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
 

 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази етакчи илмий ходими, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий бошчилигида Тошкент ислом институтининг 17 нафар профессор-ўқитувчиси икки йил давомида ушбу асарни ўқиб тугатиб, ижоза олишга муваффақ бўлди.



Маълумот ўрнида, Бухоро калом мактабининг улуғ намояндаси Нуриддин Собунийнинг ушбу асари аҳли сунна вал жамоа, хусусан, ҳанафий-мотуридийлик ақидасини тизимли ва мантиқий асосда ёритиб берган энг мўътабар манбалардан саналади. Муаллифнинг шоҳ асари бўлмиш “Ал-Кифоя фил-ҳидоя”нинг мухтасари (ихчам шакли) бўлган бу китоб асрлар давомида Мовароуннаҳр ва хорижий ўлкалар мадрасаларида асосий дарслик бўлиб келган.

 Бу каби хайрли илмий тадбирлар устозларнинг маҳоратини ошириш билан бир қаторда, соф ислoм ақидасини ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ва мотуридия таълимотини халқимизга тўғри етказишда улкан аҳамият касб этади.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди Бухоролик аждодимизнинг ақида китоби бўйича ижозалар берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Саҳоба бўлолмаган тобеъин: Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ

03.07.2026   12188   1 min.
Саҳоба бўлолмаган тобеъин: Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ

Улуғ тобеъин Абдуллоҳ ибн Санобиҳий раҳимаҳуллоҳ (асл исмлари Абдураҳмон ибн Усайла)нинг ҳаёти бугунги кун кишиси учун – айниқса, вақтнинг қадри, гўзал хотима ва мақсад сари интилиш борасида улкан ибрат мактабидир.

Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш, у зотдан бевосита ҳадис эшитиш иштиёқида Ямандан Мадинага қараб йўлга чиқади. Бироқ, Мадинага етиб келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этганлари ҳақида хабар топади. Набий алайҳиссалом беш кун олдин вафот этган эдилар. Абдураҳмон ибн Усайла пайғамбаримизни кўра олмай, саҳобалик шарафига 5 кун кечиккани сабабли эриша олмайди...


Бугунги кунда биз “эртага қиламан”, “кейинроқ бошлайман” деб йилларни бой беряпмиз. Смартфонлар ва ижтимоий тармоқлар ичида яшаётган ҳозирги авлод учун ушбу қисса – вақтни тўғри тақсимлаш ва хайрли ишларни кечиктирмаслик учун энг катта огоҳлантиришдир.
 

Маълумот ўрнида: Ямандан Мадинагача бўлган масофа (масалан, пойтахт Сано ёки жанубдаги Адан) йўналишга қараб тахминан 1100-1400 километрни ташкил қилади. Абдураҳмон ибн Усайла раҳимаҳуллоҳ яшаган асрда бу масофа пиёда ёки туяларда, cаҳронинг иссиқ ва хавфли йўллари орқали босиб ўтилган. Туялар карвони кунига ўртача 30-40 км йўл юрган. Демак, Ямандан Мадинага етиб бориш учун ўртача 35-45 кун (тахминан 1,5 ой) вақт талаб этилган.

 

Даврон НУРМУҲАММАД