Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Сентябр, 2026   |   21 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:29
Қуёш
05:51
Пешин
12:22
Аср
16:59
Шом
18:57
Хуфтон
20:15
Bismillah
03 Сентябр, 2026, 21 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси

24.06.2026   26201   1 min.
Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни нашриёт бош директори Султонбек Имомназаров олиб борди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, муфтий ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров ва бошқа масъуллар қатнашди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан Ҳомиджон домла Ишматбеков Муфтий ҳазратнинг табригини етказиб, нашриёт ходимларининг маърифат тарқатишдек машаққатли ва шарафли ишларини эътироф этди.

Тақдирлаш маросимида тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси тақдим этилди. Шунингдек, жонкуяр ва фидойи ходимлар “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси Тўрт нафар ходимга умра йўлланмаси
Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қоҳирада оила мустаҳкамлигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

02.09.2026   9243   1 min.
Қоҳирада оила мустаҳкамлигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.

"Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган:

– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили;

– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш;

– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари;

– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.

Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари