Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
Тадбирда Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев иштирок этиб, ёш кадрлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида диний соҳа ходимлари олдида турган бир қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан:
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш;
Устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлаш;
Оилавий ажримларнинг олдини олишда диний-маърифий ёндашувларни кучайтириш;
Ёт ғоя ва бузғунчи оқимларга қарши илмий асосланган раддиялар бериш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур очиқ мулоқот ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишлари учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Навоий вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати