Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш вақт намоз ва жума жумагача ўз ораларидаги(гуноҳ)ларга каффоротдир. Модомики, катта гуноҳлар қилинмаган бўлса?!" дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.