Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Ноябр, 2026   |   11 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:55
Қуёш
07:13
Пешин
12:14
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:18
Bismillah
21 Ноябр, 2026, 11 Жумадул сони, 1448

30.06.2026   23608   1 min.
Бошқа мақолалар

Фаришталар савобини ёза олмаган ҳамд дуоси

23.10.2025   10928   1 min.
Фаришталар савобини ёза олмаган ҳамд дуоси

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

"Бир банда: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник" деди. Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: "Ё Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз" дейишди.

Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада: "Бандам нима деди?" деди. Икки фаришта банданг: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник", деди.

Аллоҳ таоло иккисига: "У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, Менга йўлиққанда Ўзим мукофотини бераман" деди (Ибн Можа ривоят қилган).

Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник....