Ислом таълимотида сув - Аллоҳнинг буюк неъмати. Уни эҳтиёткорлик билан ишлатиш нафақат экологик маданият, балки ибодат ва иймон одобининг бир қисми ҳисобланади.
Сув - неъмат. Асранг, тежанг ва эҳтиром қилинг!
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва вилоят бош имом-хатиблиги ҳамкорлигида Каттақўрғон туманида аҳолини қўллаб-қувватлаш ва маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида (бунга қадар Қўшработ туманида ўтказилган эди) ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий йўналишлари:
– Хонадонларга кирилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳамда муаммоларни жойида ҳал этиш.
– Инсон қадрини улуғлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва саховат ғояларини кенг тарғиб қилиш.
Жараён аввалида вилоят бош имом-хатиби в.в.б. Н.Абдуманнонов, ўринбосар Х.Саттаров ва ДИҚ вакили С.Боймуродов иштирокида шаҳар ва туман имом-хатиблари ҳамда ҳожи оталар билан йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳларга устувор вазифалар белгилаб берилди.
Айни пайтда мутасаддилар томонидан маҳаллаларда сайёр учрашувлар ва маърифий суҳбатлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати