«Роббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "уф!.." дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут» (Исро сураси, 23-24-оятлар).
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги имом-хатиб ва имом ноиблари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилмоқда.
Бу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг янги ўқув йилини муносиб кутиб олишига кўмаклашмоқда.
Меҳр-оқибат ва саховат — халқимизга хос эзгу қадриятлар!
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати