Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2026   |   8 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:09
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:04
Хуфтон
18:20
Bismillah
18 Ноябр, 2026, 8 Жумадул сони, 1448

02.07.2026   15560   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва БАА вақф соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

18.11.2026   2691   1 min.
Ўзбекистон ва БАА вақф соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Самарқандда ўтказилаётган XIV «Global Waqf» халқаро форуми доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов Бирлашган Араб Амирликларининг Ислом ишлари, вақфлар ва закот бўйича Бош ваколатли органидан ташриф буюрган делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, вақф соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, вақф мулкларини самарали бошқариш, хайрия фаолиятини такомиллаштириш ва соҳада замонавий ёндашувларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.

Шундан сўнг БАА делегацияси вакиллари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, буюк муҳаддис ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

"ВАҚФ" ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ижтимоий тармоқлари

Ўзбекистон янгиликлари