Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2026   |   8 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:09
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:04
Хуфтон
18:20
Bismillah
18 Ноябр, 2026, 8 Жумадул сони, 1448

03.07.2026   16275   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ЮРТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИГА 35 ЙИЛ ТЎЛДИ!

18.11.2026   7177   1 min.
ЮРТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИГА 35 ЙИЛ ТЎЛДИ!

Бугун, 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган тарихий кун. Ушбу қутлуғ санага роппа-роса 35 йил тўлди.

Байроғимиз шунчаки мато эмас, у халқимизнинг озодлиги, тинчлиги ва миллий ғурурини ўзида мужассам этган муқаддас тимсолдир. Ундаги ҳар бир ранг ва белгида теран ҳикмат бор: мовий ранг – куч-қудрат ва барқарорлик, оқ ранг – поклик ва беғуборлик, яшил ранг эса асрий қадриятларимиз, она табиатимиз ва иймон-эътиқодимиз рамзидир.

Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қонини, ҳилол — эзгулик, орзу-умидлар ва Ислом динини, ўн икки юлдуз эса мукаммалликни, буюк тарихимиз ва Соҳибқирон бобомизнинг давлат бошқарувидаги ўн икки тамойилини англатади. Бугун ушбу муборак рамзимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида 193 мустақил давлат қаторида ҳилпираб, жаҳон аҳлига Ўзбекистон деган тинчликсевар, ҳамжиҳат юрт борлигини намоён этмоқда.

Парвардигори олам жонажон Ватанимиз осмонини ҳамиша мусаффо, халқимиз ҳаётини тинч ва фаровон қилсин! Давлатимиз байроғи дунё минбарларида доимо баландларда ҳилпираб турсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари