Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Оталик бурчини бажармаган отамнинг розилигини олишим шартми?

08.07.2026   30996   1 min.
Оталик бурчини бажармаган отамнинг розилигини олишим шартми?

Савол: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр


Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор.  Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Бошқа мақолалар
Видеолар

Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

11.08.2026   22848   1 min.
Саховатга йўғрилган хайрли тадбир

10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.

 

ВИДЕО